ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2 ва 3 май кунлари “Uzbekistan Airways” АЖ Тошкент – Фарғона – Урганч – Фарғона – Тошкент ва Тошкент – Наманган – Самарқанд – Наманган – Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиапарвозлар бажаради.
Қўшимча қатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):
2 май
Тошкент – Фарғона – Урганч – Фарғона – Тошкент
Тошкентдан жўнаб кетиш: 07:00
Фарғонага етиб бориш: 08:00
Фарғонадан жўнаб кетиш: 08:50
Урганчга етиб бориш: 10:15
Урганчдан жўнаб кетиш: 19:00
Фарғонага етиб бориш: 20:30
Фарғонадан жўнаб кетиш: 21:20
Тошкентга етиб келиш: 22:10
3 май
Тошкент – Наманган – Самарқанд – Наманган – Тошкент
Тошкентдан жўнаб кетиш: 07:00
Наманганга етиб бориш: 08:00
Намангандан жўнаб кетиш: 08:50
Самарқандга етиб бориш: 10:15
Самарқанддан жўнаб кетиш: 19:00
Наманганга етиб келиш: 20:20
Намангандан жўнаб кетиш: 21:10
Тошкентга етиб келиш: 22:00