Урушда ҳалок бўлган ўзбекистонлик аскарнинг шахсий буюмлари қариндошларига топширилди

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонлик аскарнинг шахсий буюмлари қариндошларига топширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. “Ғалаба” боғи ёдгорлик мажмуаси раҳбари полковник Шуҳрат Юсупов Қизил Армия аскари, катта сержант Арсланбек Қобулбековнинг шахсий буюмлари ва мукофотларини унинг яқинларига топширди.
Поисковый отряд передал родным вещи пропавшего бойца ВОВ
Жангчи Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир вилоятидан бўлган. Калинин фронти 306-ўқчи дивизияси 992-ўқ полки 6-ўқчилар ротаси взвод командирининг ёрдамчиси бўлиб хизмат қилган. 1943 йил 16 августда Смоленск вилояти Логи қишлоғида ҳалок бўлган.
Поисковый отряд передал родным вещи пропавшего бойца ВОВ
Ўтган йил май ойида Смоленск вилоятида олиб борилган қидирув ишларида бир қанча совет аскарларининг қолдиқлари ва шахсий буюмлари топилди. Улар орасида “Жанговар хизматлари учун” медали ҳам бор эди. Шу орқали унинг эгасини аниқлашга муваффақ бўлди.
Поисковый отряд передал родным вещи пропавшего бойца ВОВ
Мукофот рўйхатидаги маълумотларга кўра, Қобулбеков шахсан ўзи 10 нафар немис аскарини милтиқ билан яксон қилган.