ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бир қатор маҳбусларни авф этиш бўйича фармонни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
"Рамазон ойи – сахийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ойидир. Бу қутлуғ айёмда меҳр-шафқатли, кечиримли бўлиш ҳаммамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз", — деган давлат раҳбари.
Шу муносабат билан, Рамазон ҳайити арафасида президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.