ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилади, деб хабар берди "Тошшаҳартрансхизмат" матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, 2 май куни Тошкентнинг 11 та туманида жойлашган 98 та масжидда Рамазон ҳайити намози ўқилиши белгиланди.
Масжидларга ташриф буюрувчи фуқароларга қулайлик яратиш, йўлларда пайдо бўладиган тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда Рамазон ҳайити байрамида сифатли, хавфсиз жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда.
Автобус йўналишлари соат 03:00 дан 06:00 га қадар қуйидаги кўчалар орқали ҳаракатланган ҳолда фуқароларнинг масжидларга келиб, кетишлари учун хизмат кўрсатади.