Шифокорлар бўғимлар билан муаммолар пайдо бўлганда кўпроқ кўк чой истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда.
Бу ҳақида “Доктор Питер” нашри хабар берди.
Бўғимлардаги оғриқни антиоксидантли, яллиғланишга қарши маҳсулотлар ёрдам бериши мумкин. Полифенолларга бой бўлган кўк чой айнан ундай хусусиятга эга.
Ушбу ичимлик яллиғланишни камайтиради ва кемирчак ёмонлашишини олдини олади. Бундан ташқари, чой таркибида антиоксидант кўп. У эса бўғимларни шикастловчи молекулаларни йўқ қилади.
Чойдан ташқари, бўғимлар касаллигинини олдини олишда яшил баргли кўкатлар ҳам яхши таъсир кўрсатади. Брокколи, исмалоқ ва карамда С, Е ва К витаминлари, шунингдек, суякларни мустаҳкамловчи кальций моддаси бор.
Мутахассислар бунда сабзавотларни қовурилгани ёки қайнатилгани эмас, балки буғда димлангани фойдали бўлишини таъкидлашади.