Ўзбекистонда фотоэлектр модулларни синовдан ўтказувчи лаборатория пайдо бўлди

Қуёш фотоэлектр модулларини синовдан ўтказишга мўлжалланган лаборатория қуёш энергетикаси технологияларини синаш ва сертификатлаш соҳасидаги бошланғич қадам бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтида Қуёш фотоэлектр модулларни синовдан ўтказиш лабораторияси фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Лабараторияда нафақат Ўзбекистонга олиб келинаётган фотоэлектр модуллари, балким қўшни давлатлардан ҳам буюртма олиб уларнинг модулларини ҳам синовдан ўтказиш мумкин бўлади.
Айтилишича, қуёш фотоэлектр модулларини синовдан ўтказишга мўлжалланган лаборатория қуёш энергетикаси технологияларини синаш ва сертификатлаш соҳасидаги бошланғич қадам бўлди.
“Синов лабораториясининг ишга тушиши қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш, жаҳон стандартларига мос станциялар барпо этиш ва истеъмолчиларни узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, лабораторияда ўрнатилган қуёш фотоэлектрик модулларини синовдан ўтказиш стендлари Инновацион ривожланиш вазирлигининг илмий, инновацион ва тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳалари асосида яратилди. Институт илмий ходимлари Япония, Германия, Испания, Хитой, Ҳиндистон, Россия давлатларининг синов лабораторияларида малака оширди.