Космонавтлар Ғалаба байроғини очиқ коинотга ўрнатдилар

Россиялик космонавтлар Артемиев ва Матвеев Ғалаба байроғини очиқ космосга олиб чиқишди. Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Sputnik
Ғалаба байрами арафасида россиялик космонавтлар Олег Артемиев ва Денис Матвеев Ғалаба байроғининг нусхасини очиқ коинотга олиб чиқишди. Ушбу ҳақида видеотрансляция "Роскосмос" сайтида жойлаштирилди.
Россиянинг "Причал" модули ёнида бўлган космонавтлар ўзларининг очиқ космосдаги асосий операциялари оралиғида, қизил байроқни олиб чиқиб, очишди. Роскосмосда аниқлик киритилишича, Артемев байроқни станция бортига олиб чиқишни таклиф қилган.
Артемиев ва Матвеев 28 апрель куни Москва вақти билан 18:00 да Халқаро космик станцияни тарк этишди. Уларнинг вазифалари ЭРА манипулятор қўлини блокировкадан чиқариш, шунингдек, унинг биринчи ҳаракатларини бошқаришни ўз ичига олади. Манипуляторни станция ичидан туриб яна бир россиялик космонавт Сергей Корсаков бошқаради.