"Биз ўзимизникиларни ташлаб қўя олмаймиз" шиори остида арманистонлик талабалар Донбассга бир неча сменада гуманитар ёрдам етказишмоқда, деб хабар беради @SputnikLive мухбири.
Россия арманлари иттифоқи 500 тонна гуманитар юк йиғди. Биринчи партиялар аллақачон жўнатилган. Москва давлат университети, Москва давлат халқаро муносабатлар институти, Москва давлат лингвистик университетининг етакчи олий ўқув юртлари талабалари озиқ-овқат, кийим-кечак ва зарур нарсаларни қутиларга жойлаштирмоқда.
Маълумот учун, Апрель ойнинг бошида Россия Донецк ва Украинанинг бошқа ҳудудларига 100 дан ортиқ гуманитар карвонлар жўнатди. Айтиш жоизки ҳар бир ана шундай карвон 20 -25та юк автомобилидан ва 200 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдамидан иборат. Ушбу юклар таркибида озиқ-овқат, иссиқ кийим ва кўрпа-тўшак, дори-дармонлар ва бошқа кундалик эҳтиёж маҳсулотлари юборилмоқда.