Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинада қўлга тушган икки британиялик ёлланма олдин Сурияда жанг қилган - видео

Мариуполда Украина Қуролли Кучлари томонида жанг қилган икки Британия фуқароси аввалроқ Сурияда жанг қилгани аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр - Sputnik. Мариуполда таслим бўлган Британия фуқаролари аввалроқ Сурияда жанг қилган, бироқ Буюк Британия армияси таркибида эмас, деб ёзади “РИА Новости”.
Сергей Старчук, Украина қўшинлари денгиз пиёдаларининг биринчи алоҳида баталонининг ҳаво ҳужумидан ҳимоя взводи командири, ўз ихтиёри билан қуролини топширган.
Унинг сўзларига кўра, 2019 йил охирида унинг батальонига икки британиялик қўшилган. Улар шартномани оддий денгизчилар сифатида имзоладилар. Уларнинг иккаласи ҳам Сурияда хизмат қилганини айтган.
"Ким томонида жанг қилганини билмайман, лекин у (Эйден Аслин) Буюк Британия қуролли кучлари сафида жанг қилмагани сабабли, Буюк Британия ҳудудига қайтиб кела олмаслигини айтди. Бу уларда экстремизм ёки терроризм деб билишар экан. Аниғини билмайман.
Шон Пиннер ҳам Сурияда бўлган кўринади ва у ҳам худди шундай вазиятда. Балки улар шартномани тугатиб, Украина фуқаролигини олишса, балки қайтишлари мумкин”, - дейди Старчук.
Эслатиб ўтамиз, Британия фуқаролари Шон Пиннер ва Аиден Аслин апрель ойи ўрталарида Мариуполда таслим бўлган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили, генерал-майор Игор Конашенковнинг сўзларига кўра, “Украинага келган ёлланма аскарлар жанговар эмас, уларни энг яхшиси узоқ муддат қамоқ жазоси кутмоқда”.
Кейинроқ маҳбуслар бош вазир Борис Жонсонга уларни мухолифатдаги украиналик сиёсатчи Виктор Медведчукга алмаштиришда ёрдам сўраб мурожаат қилишган.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган безорилик ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи 25 мартда якунланди - Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада пасайтирди.