ТОШКЕНТ, 28 апр - Sputnik. Украина қуролли кучлари Донецкдаги "Меркурий" озиқ-овқат бозорини ўққа тутди, икки киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости ДХР Ҳудудий ҳимоя штабига асосан.
"Киров туманининг ўққа тутилиши натижасида "Меркурий" бозори ҳам зарар кўрган. Оператив маълумотларга кўра, украиналик жангарилар Донецкда Петровский кўчасида икки кишини ўлдирган ва беш нафар тинч аҳолини яралаган", деб ёзади нашр.
Донецк мери Алексей Кулемзиннинг сўзларига кўра, уч киши ҳалок бўлган. "Киров туманидаги бозорлар ҳудудида содир бўлган ёнғин оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна беш нафар тинч аҳоли жароҳатланди. Воқеа жойида махсус хизматлар ишламоқда", деб ёзди у Телеграм каналида.
Украина Қуролли кучлари томонидан Донецкнинг Кировский тумани "Град" ёппасига ўт очиш ракета тизимларидан ўққа тутилгани ҳақида Ўт очишни назорат қилиш қўшма марказига ДХР вакили маълум қилган.
Можаронинг 71 куни давомида Донецк шаҳри 2300 маротаба ўққа тутилган. Шаҳарга 23706та турли калибрлардаги снарядлар отилган, жумладан "Точка-У", РСЗО "Смерч", "Ураган" ва "Град" тизимларига мансуб ракеталар ҳам. Ўққа тутиш оқибатида 85 нафар тинч аҳоли қурбон бўлган.