ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Украина ва бошқа мамлакатларни Ғарб қурол-яроғлари билан таъминлаш қитъа хавфсизлигига хавф туғдиради. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Украина ва бош мамлакатларни қурол-аслаҳа билан, жумладан, оғир қурол-аслаҳа билан таъминлаш тенденциясининг ўзи – бу қитъа хавфсизлигига тадҳид соладиган хатти-ҳаракатлар, беқарорликни келтириб чиқаради”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Куни кеча Буюк Британия ТИВ раҳбари Лиз Трасс Ғарб мамлакатларини Киевга танк ва самолётлар етказиб беришга чақирган эди. Унинг сўзларига кўра, давлатлар Украинага ёрдамни икки бараварга кўпайтиришлари керак.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин агар бирор киши Украинадаги вазиятга четдан аралашса, Россиянинг жавоби яшин тезлигида бўлишидан огоҳлантиргани хабар қилинган эди.
Россия махсус операцияси
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.
Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи 25 мартда якунланди - Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада пасайтирди.