Днестрбўйидаги (Приднестровье) музлатиб қўйилган можаро НАТОнинг шарққа қараб кенгайишига халақит беради. Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар АҚШга фуқаролик уруши майдонига айлантириш ва альянснинг “тинчлик ўрнатувчи операциялари” учун Молдова қулай бўлиб кўриняпти.
Киев режими Вашингтоннинг биринчи буйруғиданоқ Тирасполга қўшин жўнатишга тайёр. Бу учун Украина Қуролли Кучларига асосий мукофот- Колбасна қишлоғи яқинида, мамлакат чегараларидан 2 километрдан узоқда жойлашган Европадаги энг йирик арсенал ваъда қилинган.
Буни амалга оширишга фақат 3000 та Россия тинчликпарвар аскарлари, 7000 та Днестрбўйи Молдова Республикаси (ДМР) ҳарбийлари ва Днестрнинг чап қирғоғида турган 400 мингдан ортиқ Россия Федерацияси фуқаролари халақит бермоқда.
26 апрель куни Тирасполда содир бўлган қатор портлашлар, Днестрбўйи пойтахти яқинидаги аэродромга қилинган ҳужум ва Колбасна қишлоғи яқинидаги бугунги тўқнашувдан сўнг ҳудудда 15 кун муддатда террорчилик таҳдидининг “қизил” даражаси эълон қилинди.
Минтақада назорат пунктлари ва фортификацион иншоотлар пайдо бўлди. Куч тузилмалари кучайтирилган хизмат кўрсатиш режимига ўтказилди. 9-май Ғалаба кунидаги ҳарбий парад бекор қилинди. Днестрбўйи таълим муассасалари ўқув йили охиригача масофавий дарс ўтадиган бўлди.
Ташқи кучларнинг икки кунлик террорчилик фаолиятида қурбонлар аниқланмаган. Днестрбўйи Молдова Республикаси Давлат хавфсизлик вазирлиги биноси, ҳарбий қисм ва аэродром ҳудудидаги объектлар шикастланган, “Маяк” радио марказининг (Украина чегарасидан 12 км узоқликда) узатувчи антенналари портлатилган. Молдова президенти Майя Санду зудлик билан Хавфсизлик кенгашини чақирди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Днестрбўйидаги вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилди.
ДМР ҳудудида қўпорувчи-разведка гуруҳлари, гранатометлар ва НАТО стандартидаги ўқ-дорилардан қилинган дрон зарбалари 25 апрел куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг Киевга ғайриоддий (махфий) ташрифидан сўнг бошланган. Эҳтимол, бу тасодиф эмас.
Вашингтон анчадан буён Молдовадаги “Россия тажовузлари”ни тўхтатишни талаб қиляпти. Америкаликлар Россия тинчликпарвар кучлари иштирокида янги оловли майдон яратишни, Днестрбўйини тозалаш, Молдовани Руминия ва НАТОга бирлаштириш ва шу билан бирга Киев режимига Колбасна арсеналидан совет даврида ишлаб чиқарилган ўқ-дорилар ва ҳарбий техника билан ёрдам беришни истамоқда.
Кучлар ва маблағ
Ошкора тажовуз бўлганда Днестрбўйида 3000 та Россия ҳарбийлари, ДМР Қуролли Кучлари – тахминан 7500 та “найза” и ва 10 мингтагача бўлган кўп сафарбар заҳира кучлари жойлашади.
Оғир қуроллар ва ўқ-дорилар миқдори билан қамал бўлган минқтақада ўн йиллар давомида ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш мумкин - сафда 100 дан ортиқ танклар, 200 та бронетранспортер ва жанговар пиёда машиналари, минглаб транспорт воситалари, “Град” залп олови реактив тизими ўрнатмалари, вертолётлар отряди бор.
Ушбу қудратли қўшинлар гуруҳини Украина Қуролли Кучларининг икки чегара бригадаси, Молдова Қуролли кучлари (6000 киши) ва Руминия, Польша ва АҚШдан келган НАТО бўлинмалари зудлик билан зарарсизлантириши амри маҳол. (бироз олдин Кишинёвдаги “Центрум” меҳмонхонасида 400 америкалик денгиз пиёдаси жойлаштирилган эди).
Ҳарбий техника ва ўқ-дорилар арсенали (авиабомбалар, ракеталар, артиллерия снарядлари, миналар) 21 минг тонна ёки 3,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бундай омборнинг портлаши 1945 йилда Хиросима ва Нагасакига қилинган ядро зарбасига тенг) ва Молдова, Руминия ва Украинадаги кўплаб аҳоли пунктларини ер юзидан йўқ қилиши мумкин. Колбасна қишлоғи яқинидаги арсенални Россия қўшинларининг энг яхши жиҳозланган ва ўқитилган тезкор гуруҳи (ОГРФ) қўриқлаётгани бежиз эмас.
Шунга қарамай, америкаликлар Россия Федерациясининг ҳарбий салоҳиятини имкон қадар кучсизлантириш ниятида. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Остин кеча Германиядаги “Рамштейн” авиабазасида яна бир бор таъкидлади. Мантиқ оддий: фронт қанча кўп бўлса, Россия Қуролли Кучлари шунча кўп куч сарфлаши керак бўлади. Днестрбўйидаги ҳарбий ҳаракатлар театри истиқболлидек кўринади. Америкаликлар мониторинг учун Руминияга иккита электрон разведка самолёти - – RQ-4B Global Hawk ва RC-135W Rivet Joint самолётларини жўнатди.
26 апрель куни Украина президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари “Днестрбўйидаги Молдова сепаратик давлатида” жанговар ҳаракатлар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди. Харьков вилоятидаги асосий арсеналлар йўқотилгандан сўнг, Украина Бош штаби учун “Жанубий фронт” ни қўллаб-қувватлаш учун “совет даврида ишлаб чиқарилган” ўқ-дориларининг доимий манбасини топиш жуда муҳим. (Колбасна омбори – энг маъқули).
Украина ҳарбий бошқарма бошлиғи маслаҳатчиси Юрий Бутусовнинг фикрича, Киев Днестрбўйини “демилитаризация қилиш” ҳуқуқига эга, чунки Россия ОГРФ Украинага таҳдид солмоқда ва Украина-Молдова чегарасидаги иккита Украина бригадаси “Шарқий фронт”да кўпроқ керак. Аввалроқ Украина президенти девонининг доимий “конферансьеси”
Алексей Арестович: “Агар Молдова Украинага мурожаат қилса, биз Днестрбўйини ўз назоратимизга олишимиз мумкин. Бунинг учун Украина Қуролли кучлари етарлича кучга эга” деган эди.
Руминия Россия қўшинларининг Одесса вилояти орқали ДМР чегараларига чиқиши Бухарест ва Днестрбўйи ва умуман Молдованинг таъсир доирасидан чиқиб кетишига олиб келишидан ҳавотир олмоқда. Шундай қилиб, Молдованининг ғарбий ва шарқий “шериклар” уни олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келувчи кенг кўламли ҳарбий можарога ундамоқда. Бу ташвишли фонда Молдова президенти Майя Санду нафақат 9-май куни, балки Георгий лентаси билан кўчага чиққан ҳар бир кишига полиция томонидан қатағон ваъда қилмоқда. Гўёки бундан муҳимроқ иш йўқдек.
Москва Украина ва Молдовадаги “шериклар”нинг қўлларида нима борлигини диққат билан кузатмоқда ва “иккинчи фронт” пайдо бўлишиданоқ тезда жавоб беришга тайёр.