ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россиянинг “Ural Airlines” авиакомпанияси 29 октябргача Ўзбекистонга барча парвозларни бекор қилди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжонга ҳам парвозлар бекор қилинган. Бунга Европа давлатлари ҳаво ҳудудининг ёпилгани сабаб қилиб кўрсатилган. Бошқа тушунтиришлар берилмаган.
Аввалроқ “Россия” авиакомпанияси 2 майдан бошлаб Москвадан Бухоро, Самарқанд, Урганч шаҳарларига мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиши хабар қилинган эди.