Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин: Россия армиясининг Бучадаги воқеаларга алоқаси йўқ

Россия президенти Москва бу провокация ортидан ким турганини билишини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украинанинг Буча шаҳридаги воқеаларга алоқаси йўқ, Москва бу провокация ортида ким турганини билади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувда маълум қилди.
“Биз буни ким қилганини биламиз. Биз бу провокацияни ким тайёрлагани, қайси воситалар билан ва кимлар бунинг устида ишлаганини биламиз”, - деди Путин.
Москвада бўлиб ўтган Россия раҳбари ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш учрашуви бир соатча давом этган.
2 ва 3 апрель кунлари Украина томони Киев яқинидаги Буча шаҳрида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар борлиги ҳақида хабар тарқата бошлади. Ўшанда Россия Мудофаа вазирлиги Киев режими томонидан чоп қилинган россиялик ҳарбийларнинг Бучадаги гўёки ҳарбий жиноятлари ҳақидаги сурат ва видеолари провокация эканини маълум қилди. Вазирлик Россия армияси Бучада бўлиб турган пайтда маҳаллий аҳоли жабр кўрмаганини алоҳида урғулади.
12 апрель куни Беларусь президенти Александр Лукашенко Бучадаги воқеалар Буюк Британиянинг психологик операция эканини маълум қилди. Россия етакчисининг сўзларига кўра, Лукашенко унга бу фейкларни фош қилувчи ҳужжатларни берган.
15 апрель куни Россия Тергов қўмитаси Бучадаги провокациядан сўнг Россия Қуролли кучларига оид фейклар тўғрисида жиноий иш очди.

Мавзуга оид:

Россияга қарши провокацияларнинг ортида ким турибди?
Буча: Россияга қарши энг тубан иғво
Лавров Бучадаги иғвога муносабат билдирди
Россия Бучадаги вазиятга алоқадорлик айбловларини қатъиян рад этади – Песков