Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик боксчи чемпионлик камарларини америкалик Ронни Риосдан ҳимоя қилиши керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBA ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев 25 июнь куни америкалик Ронни Риосга қарши рингга чиқади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур жанг АҚШнинг Техас штатидаги “Tech Port Arena”да бўлиб ўтади. Аҳмадалиев унда тегишли чемпионлик камарларини Риосдан ҳимоя қилиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев 2020 йил февралида бокснинг 2 та йўналиши — WBA ва IBF бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик биринчи боксчига айланган эди.
2021 йил 20 ноябрь куни ўтказилган жангда эса боксчи WBA ва IBF камарларини иккинчи маротаба ҳимоя қилган эди.