Фарғона водийсида сел келиши мумкин

Ўзгидромет Фарғона водийсидаги қатор ҳудудларда сел келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. 27 апрель куни кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабаб Фарғона водийсидаги қатор ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ўзгидромет тегишли огоҳлантириш билан чиқди.
Сел водий вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ва Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда, жумладан:
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избосган, Ҳожаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида келиши мумкин.
У ерда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.