ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Беларусь делегациясининг Тошкентга ташрифи якунлари бўйича 25 миллион долларлик шартномалар имзоланди, улар асосан машинасозлик соҳасида. Бу ҳақда Беларусь бош вазири Роман Головченко журналистларга маълум қилди, дея хабар беради “БелТА”.
“Делегациянинг Тошкентга ташрифи якунларига кўра, 25 миллион доллардан ортиқ маблағга тижорат шартномалари имзоланди, уларнинг аксарияти машинасозлик соҳасига тўғри келади”, дейди у.
Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон яхши технологик салоҳиятга эга. Бундан ташқари, яқин Хитой ва Корея Республикасида яхши машинасозлик мажмуаси бор.
“Шундай экан, биз учун одатий маҳсулот сегментида рақобат қилиш жуда қийин. Лекин, ўзбекистонлик ҳамкорлар томонидан бу ерда ўрнатилган устки тузилмаларга эга МАЗ шассилари жуда яхши қабул қилинди. Мазкур шассилар ўт ўчириш-қутқарув техникаси, сув, нефть маҳсулотлари ва бошқаларни ташиш учун танкларларни ўз ичига олади. Ўйлайманки, биз ҳамкорлик ҳажмини, хусусан, Ўзбекистонда тўлиқ йиғилган ускуналар ишлаб чиқариш учун шасси етказиб бериш бўйича кўпайтирамиз”, дея қўшимча қилган бош вазир.