ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Кремль Днестрбўйидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда, у ерда келиб тушаётган хабарлар хавотирга солади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Биз у ерда (Днестрбўйида – таҳр.) вазият қандай ривожланаётганини жуда диққат билан кузатяпмиз. Шубҳасиз, у ердан келиб тушаётган хабарлар хавотирга солади”, - деди Кремль вакили матбуот анжуманида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
26 апрель куни номаълум шахслар Днестрбўйидаги Григориопол тумани Маяк аҳоли пунктида жойлашган маҳаллий радиомарказ антенналарни портлатиб юборди.
Куни кеча эса Днестрбўйи давлат хавфсизлик вазирлиги биносида қатор портлашлар содир бўлди.