Киевда Халқлар дўстлиги ёдгорлиги демонтаж қилинмоқда

Киев мэри Виталий Кличко Киевдаги "Халқлар дўстлиги" монументи демонтаж қилинишини маълум қилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 апр - Sputnik. Киевда “Халқлар дўстлиги” мажмуасининг бир қисми бўлган рус ва украин меҳнаткашларга ўрнатилган ҳайкал демонтаж қилинмоқда, деб хабар қилди Украинанинг "Страна.ua" интернет-нашри, РИА Новости хабарига асосан.
“Киевда Халқлар дўстлиги ёдгорлиги демонтаж қилинмоқда”, — дейилади нашрнинг Телеграм-каналида.
Бироз олдин Киев мэри Виталий Кличко ўз Телеграм-каналида Хрещатик боғида жойлашган ушбу ёдгорлик демонтаж қилинишини маълум қилган эди.
Украинада декоммунизация жараёни 2015 йил 21 майда кучга кирган қонунларнинг бутун тўплами билан қонунийлаштирилди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Украина ҳукумати узоқ йиллардан буён агрессив руссизлаштириш ва мажбурий ассимиляция қилиш сиёсатини олиб бормоқда. Унинг таъкидлашича, Россия Украинани рус тили ва рус маданиятини тақиқламасдан, дўстона кўришни хоҳлайди.