Бу қизиқ

Инсультнинг бешта ошкора белгилари маълум бўлди

FOCUS Online: фалажланиш ёки нутқ қобилиятининг бузилиши касаллик аломати бўлиши мумкин
Sputnik
Германия Кардиология фонди FOCUS Online нашрига тез содир бўладиган инсультнинг бешта белгисини маълум қилди.
Одатда бу касалликнинг белгилари инсульт бўлишидан бир ҳафта ёки бир неча кун олдин билдириши мумкин. Фонд мутахассислари қуйидаги симптомларга эътибор қаратишни тавсия қилган:
1.
Тананинг бир томони фалажланиши (масалан қўл ёки оёқ);
2.
Юз мушакларининг ҳаракатланишида муаммолар (оғиз чизиғининг оғиб кетиши ёки табассум қилишга қийналиш);
3.
Нутқ билан муаммолар (тўсатдан ноаниқ ёки мужмал гапириш, сўзларни танлашда ва гап тузишда қийналиш);
4.
Қаттиқ бош оғриғи, бош айланиши;
5.
Кўриш қобилиятининг ҳатто кўзлар кўрмай қолгунча бузилиши.
Бундай белгилар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш зарур. Юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар қон босимини мунтазам текшириб туриш орқали инсультнинг олдини олиши мумкин.
Аломатларни эрта аниқлаш инсульт хавфини сезиларли даражада камайтиради.