Андижонда илк бор буйрак кўчириш операцияси ўтказилди

Андижонда бўйрак кўчиришў бўйича жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди, уканинг соғлом бўйраги акасига кўчириб ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. 23 апрель куни Андижонда илк марта буйракни кўчириб ўтқазиш жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, икки босқичли операция бир вақтнинг ўзида ўтказилган, яъни укадан соғлом буйрак олиниб, акасининг касалланган ва ўз вазифасини бажармаётган буйраги ўрнига қўйилган.
Мазкур операция Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимида Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори раҳбарлигидаги гуруҳ ҳамда андижонлик малакали шифокорлар ҳамкорлигида амалга оширилган.
Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда буйрак кўчириб ўтказиш, жигар ва ўзак ҳужайра амалиётлари кенгайиб бормоқда. Сўнгги йилларда 700 дан ортиқ ана шундай операциялар муваффақиятли бажарилди. Хусусан, бугунгача трансплантация амалиётлари Самарқанд, Наманган, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилган.
Айтиш жоизки, бир неча йил олдин ушбу каби операцияларни амалга ошириш учун Ўзбкистон фуқаролари чет эл давлатларига боришига тўғри келар эди. 2017 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тиббиёт соҳасини кескин танқид қилган ва мураккаб операциялар учун фуқароларни чет элга боришга мажбурлайдиган сабабларни аниқлаш, имкон қадар малакали мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш, чет элга ишлага кетган ўзбекистонлик шифокорларни имкон қадар ватанига қайтариш каби вазифаларни қўйган эди.
Ундан ташқари, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Россия орасида тиббий таълим ва тажриба алмашиш соҳасида кенг қамровли ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Тиббий ҳамкорлик

Россия ва Ўзбекистон орасида тиббиёт соҳасида кенг кўламли ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ўзбекистоннинг 9та тиббий олийгоҳи Россия ОТМлари билан бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура даражасида ўнлаб қўшма таълим дастурлари очган.

2020 йилда Россия илмий муассасаларида 300 га яқин ўзбекистонлик мутахассислар малака оширди.

И.М. Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети ва ТТА негизида университетлараро ҳамкорлик маркази очилди.

Н.И.Пирогов номидаги Россия МИТТУнинг филиалини Ўзбекистонда ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилган.