Умурзаков ИННОПРОМ ишчирокчиларини Тошкентдан аниқ натижаларсиз кетмасликка чақирди

Умурзаков: ИННОПРОМ кўргазмасини ўтказишдан мақсад аниқ амалий қарорлар ва лойиҳаларни амалга оширишдан иборат.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" иккинчи халқаро саноат кўргазмаси иштирокчиларини Тошкентдан аниқ натижаларсиз кетмасликка чақирди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Унинг сўзларига кўра, ИННОПРОМ кўргазмасини ўтказишдан мақсад қоғозларда келишувларга эришиш эмас, балки аниқ амалий қарорлар ва лойиҳаларни амалга оширишдан иборат.

“Бугун ИННОПРОМда Ўзбекистоннинг деярли барча минтақалари раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари қатнашишмоқда. Барча қарорлар бевосита уларга боғлиқ", - деди Умурзаков.

Бош вазир ўринбосари коорпорация ва ҳамкорлик Марказий Осиё минтақасининг барча мамлакатлари иқтисодиёти ривожланиши учун ўта муҳимлигини қўшимча қилди.
Тошкентда 25-27 апрель кунлари “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади. У Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Инвестициялар ва савдо вазирликлари томонидан ташкил қилинган.
Кўргазма ва ишбилармонлик дастурида Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Венгрия, Франция, Тожикистон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистондан юзлаб ишлаб чиқариш корхоналари ва бизнес делегациялари иштирок этади.
“ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро кўргазмаси Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги ва икки томонлама савдони мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, Россиянинг юқори технологияли маҳсулотларини Марказий Осиё мамлакатлари бозорига экспорт қилишда муҳим роль ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 5-7 апрель кунлари ташкил этилган “Иннопром. Ўзбекистонда йирик саноат ҳафталиги” биринчи халқаро кўргазмасида Марказий Осиёнинг барча давлатларидан 10 мингдан ортиқ вакил қатнашган эди. Кўргазма доирасида Россия сармояси иштирокидаги 2,2 миллиард доллар миқдоридаги 33 та лойиҳани амалга оширишни бошлаш бўйича келишувларга эришилган.