ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. “Uzbekistan Airways” 8 май куни Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, қўшимча авиақатнов йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан амалга оширилмоқда.
Тошкент – Бухоро йўналиши бўйича авиачипта нархи 158 183 сўмдан (багажсиз) ва 182 518 сўмдан (багаж билан), Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналиши бўйича эса 304 197 сўмдан (багажсиз) ва 352 869 сўмдан (багаж билан) бошланади.
Авиақатновлар жадвали билан қуйидаги хавола орқали танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 3 майдан Тошкент-Самарқанд-Тошкент, 5 майдан эса Тошкент-Андижон-Тошкент поездларининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.