ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Тошкентда бошланган ИННОПРОМ-2022 халқаро саноат кўргазмаси доирасида шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "ZUMA PHARMA" ва Россиянинг "Герофарм" компанияси инсулин дориларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича амалий чора-тадбирларни бошлаш тўғрисида меморандум имзолади.
ССВ ҳузуридаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ва Россиянинг "Фармасинтез" компаниялар гуруҳи фармацевтика корхонасини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг янги тараққиёт стратегиясида мамлакатда дори воситалари ишлаб чиқаришни 3 бараварга ошириш вазифаси қўйилган. Фармацевтика агентлиги ва вилоят ҳокимлари олдига жорий йилнинг ўзида 80 миллион долларлик 34 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилган.