Ўзбекистон президенти Рамзан Қодировга совға юборди

Рамазон ҳайити арафасида Ўзбекистон делегацияси Чеченистонга ташриф буюрди.
Sputnik
Рамазон ҳайити арафасида Ўзбекистон делегацияси Чеченистонга ташриф буюрди. Қодировга Мирзиёев томонидан табрик йўлланди ва унга "Пои-Калон" ансамбли расми совға қилинди.
"Пои-Калон" — Бухородаги меъморий ансамбль.
Унинг таркибига Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг отаси таҳсил олган Мир Араб мадрасаси ҳам киради.
Совға 929 пробали 3,4 килограмм кумушдан ишланиб, майдон ва гумбазларга 999 пробали олтин суви югуртирилган.
Чеченистон Республикаси раҳбари Ўзбекистон президентига “Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун” миннатдорчилик билдирди ва Ўзбекистон халқини кириб келаётган Рамазон ҳайити билан табриклади.