“Искандер”нинг УҚК ҳарбий техникаси ва ўқ-дори захираларига берган зарбаси кўрсатилди

Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги махсус операция чоғида қўлланилган “Искандер” ракета мажмуасининг ишини кўрсатди.
Sputnik
“Искандер” ракета мажмуаси билан Украина Қуролли кучларининг ҳарбий техникаси ва ўқ-дори захиралари омборларига зарба берилган.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.