Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи "Uzbekistan GTL"нинг очилишига ташриф буюрди.
Гигант заводда дунёнинг турли мамлакатларидан 10 минг дона жиҳозлар мавжуд. Корхона йилига 3,6 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлаш имкониятига эга.
Заводда қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, бу ерда қўшимча равишда 307 минг тонна самолёт ёқилғиси, 724 минг тонна дизел ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилади.
Шунингдек, завод йилига 380 минг тонна полиетилен ва полипропилен ишлаб чиқаради.
Лойиҳа Россиянинг “Газпромбанк” ОАЖ, “Роцехимбанк” ОАЖ, Россия экспорт кредитлари ва инвестицияларни суғурталаш агентлиги (EXIAR) каби Россия тузилмалари томонидан молиялаштирилди.
"Uzbekistan GTL"нинг умумий қиймати 3,42 миллиард долларни ташкил этди. Айни пайтда мамлакатида дизель ёқилғиси ва керосин ишлаб чиқарадиган иккита завод бор: Фарғона ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводлари. Янги "Uzbekistan GTL"нинг ишга туширилиши бу тақчилликни қоплайди.
Sputnik мухбири яқинда очилган "Uzbekistan GTL" заводида бўлиб, айнан нима учун бу мажмуа ноёблиги, қандай технологиялар қўлланилаётгани ва Ўзбекистонга бундай завод нима учун умуман кераклиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўлди – видеомизда батафсил маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.