Бухородан кўра қадимийроқ Варахша мажмуаси туризм манзилига айлантирилади

Бухоронинг туризм йўналиши Варахша ва Қизбиби аёллар хонақоси ёдгорликлари билан кенгайтирилиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Бухорога келаётган сайёҳларнинг сафар йўналишини янада кенгайтириш, уларни Варахша археологик ёдгорликлари билан батафсил таништириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов вилоят марказидан 45 км узоқликда жойлашган, Жондор туманидаги Варахша археологик ёдгорлик мажмуасини бориб кўрди.
Айтилишича, ҳоким Варахша тарихини илмий асосланган ҳолда чуқур ўрганиш, аждодларнинг асл ўтмиши ҳақида маълумотларни тўплаш ва ёш авлодга сингдириш бўйича тизимли ишларни олиб бориш кераклигини қайд этди.
Шунингдек, Қизбиби ёки Оғойи Бузрук аёллар хонақоси ёдгорликларини ободонлаштириш, сайёҳларни жалб қилиш учун ушбу мажмуани кенг тарғиб этиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Маълумот учун, ушбу мажмуа Бухородан кўра қадимийроқ тарихга эга. Варахша ундан 45 км шимоли-ғарбда, Дашти Урганжи кўлининг қадимги Ражфандун воҳасида жойлашган. Варахша вайроналарининг умумий ҳудуди 9 гектар майдонни эгаллалайди. Унинг баландлиги 10-20 метрли катта тепалик шаклида сақланиб қолган.
Варахша саройи фрескаларини тадқиқ қилиш, шаҳар эрамизнинг V асридан 11 асрига қадар бор бўлганини кўрсатади. Ҳозирги кунда ҳам Варахша харобаларида археологик қазишма, илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Олимларнинг тахминича, Варахшадаги ҳаёт минтақада сувнинг етишмаслиги туфайли тўхтаб қолган. Қачонлардир эса бу ер Бухорога баробар жой бўлган.
1 / 6
Қадимий Варахша ёдгорлиги
2 / 6
Қадимий Варахша ёдгорлиги
3 / 6
Қадимий Варахша ёдгорлиги
4 / 6
Қадимий Варахша ёдгорлиги
5 / 6
Қадимий Варахша ёдгорлиги
6 / 6
Қадимий Варахша ёдгорлиги