“Bloomberg”: Германия Россияга қарши санкциялар сабаб қарзга ботади

“Bloomberg” Германия ташқи қарзини 140 миллиард еврога кўпайтириш режаси борлиги ҳақида хабар қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Германия ташқи қарзни қарийб 40 миллиард еврога кўпайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, қўшимча маблағлар ёрдамида Германия ҳукумати компаниялар ва жисмоний шахслар учун электр энергияси нархларини ўсишини компенсация қила олади.
Агар парламент буни маъқулласа, Германия давлат қарзининг умумий суммаси 140 миллиард еврога етади.
Путин: Россияга қарши санкциялар Ғарбда мисли кўрилмаган инқироз ва инфляцияга сабаб бўлди