Россия параллель импорт қилиш мумкин бўлган товарлар рўйхатини тузди

"Параллель импорт" - бренд эгасининг рухсатисиз импорт қилиш, бу "контрафакт товарлар" олиб киришни қонунийлаштириш дегани эмас.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Россия Саноат ва савдо вазирлиги Россияга параллель импорт - яъни бренд эгасининг рухсатисиз, импорт қилиш мумкин бўлган товарлар рўйхатини тайёрлади, деб хабар қилмоқда "Известия" нашри.
Рўйхатга 50 дан ортиқ маҳсулот гуруҳлари ва 200 га яқин брендлар маҳсулоти киради. улар орасида тўқимачилик, кийим-кечак, парфюмерия, асбоб-ускуналар ва механик қурилмалар, телефонлар, компьютерлар ва маиший техника бор.
Шу тариқа, Саноат ва савдо вазирлиги Apple, Samsung, Nokia, Sony, Siemens ва HP компанияларидан электрон қурилмаларини, Tesla, Land Rover, Jeep, Jaguar, Chrysler, Bently, Cadillac, Chevrolet, Cummins, Deutz, Hyundai, Nissan, Volkswagen, Toyota, Volvo, Scania, автомобиллари ва эҳтиёт қисмларини ҳамда Continental, Michelin, Goodyear, Bridgestone ғилдиракларини паралел импорт қилишга рухсат беради.
Саноат ва савдо вазирлиги айтишига кўра, бундай чора қабул қилишга ушбу маҳсулотларни Россияга етказиб беришда киритилган чекловлар сабаб бўлган. Гап истеъмол бозорини тўлдириш учун зарур бўлган маҳсулотлар ҳақида бормоқда.
Шу билан бирга, вазирли параллель импорт контрафакт товарларни қонунийлаштиришни англатмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтган, ушбу чора фақат сифатли маҳсулотларни муқобил этказиб бериш каналлари орқали олиб келиш учун жорий этилмоқда.
Ғарб санкциялари

Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чеклов чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди. Россиянинг хориждаги активлари музлатилди.

Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.

Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.