Трамп АҚШ нима сабабдан хавф остида эканини айтди

АҚШ собиқ президентининг сўзларига кўра, Россия АҚШ раҳбарларининг қанчалик заиф деб билишини кўрсатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Америка Қўшма Штатларининг собиқ президенти Дональд Трампнинг айтишича, ҳозирги Америка раҳбариятини дунёда ҳурмат қилишмайди ва қўрқишмайди, бу эса бутун тарихдаги энг хавфли лаҳзага олиб келди.
“Ҳозирда, менинг фикримча, мамлакатимиз тарихидаги энг хавфли давр. Бизнинг дунёмиз ҳеч қачон бундай хавф остида бўлмаган”, деди Трамп ҳар йили ўтказиладиган Heritage Foundation тадбирида.
Сиёсатчининг фикрича, замонавий қуролларнинг улкан кучи туфайли дунё хавф остидақолган.
“Қуроллар ҳозир ҳеч қачон кўрилмаган даражага етиб келди. Бизда бор, бошқаларда бор. Лекин илгари бундай нарса бўлмаган”, - дейди у.
АҚШ собиқ президентининг сўзларига кўра, унинг бошқаруви остида Россиянинг Украинада маҳсус ҳарбий операция ўтказишга “заррача ҳам сабаб” бўлмаган.
“Хитой энди бизни ҳурмат қилмайди, Эрон энди биздан қўрқмайди. Ва Украинага даҳшатли бостириб кириши билан Россия бизнинг раҳбарларимизни қанчалик заиф деб билишини кўрсатди”, деди Дональд Трамп.