Ўзбекистонда “Хотира боғи” халқаро акцияси қандай ўтди - видео

“Хотира боғи” халқаро акцияси доирасида ҳаммаси бўлиб 27 миллион дарах экиш ният қилинган - урушнинг 27 миллион қурбонлари хотирасига.
Sputnik
Ғалабанинг 77 йиллиги арафасида “Хотира боғи” халқаро акцияси Бекобод металлургия комбинати ва Тошкент шаҳридаги 103-мактабда бўлиб ўтди. Ушбу муассасалар ҳудудида 60 тупдан ортиқ дарахт кўчатлари экилди.
Акцияда Тошкентдаги "Русский дом" раҳбари Михаил Вождаев ҳам иштирок этиб, мактаб ўқувчилари олдида сўзга чиқди. "Ҳар бир экилган дарахт нафақат шаҳарни кўкаламзорлаштириши, балки аждодлар хотирасини мангу қолдиради" , - деди Вождаев.
Эслатиб ўтамиз, “Хотира боғи” халқаро акцияси илк бор 2020 йилда ўтказилган эди. Унинг мақсади Улуғ Ватан уруши пайтида ҳалок бўлган ҳар бир кишининг хотирасини абадийлаштиришдир.
Маълумот учун, ушбу акция Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин номидан бўлиб ўтмоқда. У шахсан Ржев ёдгорлигига ўзининг хотира дарахтини ўтқазди. Дастлабки икки йил ичида Россиянинг барча 85 минтақасидан 2 миллиондан ортиқ киши кампанияга қўшилди. Яқин ва узоқ хорижнинг 50 дан ортиқ давлати кенг кўламли ташаббусни қўллаб-қувватлади.