Ўзбекистон осмонида 53та cунъий йўлдошнинг космосга парвози кузатилди

Ўзбекистон осмонида 53та йўлдошнинг орбитага чиқарилиши кузатилди - Астрономия институти.
Sputnik
Ўзбекистон осмонида бугун кечки пайт 53 та йўлдошнинг орбитага чиқарилиши кузатилди, деб хабар қилди республика Фанлар академияси Астрономия институти.
“Флоридадаги Канаверал бурнида жойлашган космик мажмуадан Starlink тизимининг навбатдаги 53 та сунъий йўлдоши Falcon 9 ракета-ташувчиси ёрдамида учирилди”, - дейилган хабарда.