АҚШ ва ЕИда инфляция тобора ўсиб бормоқда - америкалик ва европаликлар бундай ҳолатни 80-йиллардан бери кузатмаган. Айниқса, бензин ва электр энергиясининг нархи чўнтакка оғир ботади. Бу Россияга қарши санкциялар натижаси. Ғарб яна қачонгача тежашга мажбур - батафсил материалида.
Санкциялар нимага олиб келади?
АҚШ Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, март ойида мамлакатда йиллик инфляция 8,5% га тезлашган. Феврал ойидаги кўрсаткич 7,9% бўлган.
Энг кўп бензин қимматлашди: бир галлон (тахминан тўрт литр)нинг нархи тўрт доллар. Натижада транспорт харажатлари ошди.
Америкаликларнинг севимли фастфудлари ҳам қимматлашди. Жами харажатларнинг учдан бир қисмини ташкил этадиган электр энергияси ва ижара ҳақи ҳам қолишаётгани йўқ
Жо Байденнинг таъкидлашича, ҳамма гап Россиянинг Украинадаги операциясида. “Инфляциянинг 70% и Путиннинг бензин нархини ошириши билан боғлиқ”, - деб ишонтирмоқда у.
Бироқ, Америкада товарлар аслида ўтган йилдан бери қимматлашмоқда, дея қайд этади The Wall Street Journal. Ўз сиёсий курсидан кўра Москвани айблаш фойдалироқ. Нашр рекорд даражадаги инфляцияга “ортиқча федерал харажатлар ва мулойим пул-кредит сиёсати”ни сабаб қилиб келтирмоқда.
Коронаинқироз оқибатларини бартараф этиш учун ривожланган мамлакатларнинг молия идоралари пуш ишлаб чиқарувчи босма машинасини ишга туширди. АҚШ Федерал захира тизими иқтисодиётни триллионлаб доллар билан тўлдирди. Шу билан бирга, у нолга яқин паст базавий ставкани сақлаб қолди.
“Аслида, доллар ва евро фонд бозоридаги қимматли қоғозларга сармоя киритган инвесторлар ва банкларда даромад бўлиб тўпланиб қолган. Бироқ, ҳаммаси қимматлашди: дон ва нефтдан тортиб ташувчи хизматларигача”, - дейди AMarkets таҳлил бўлими бошлиғи Артем Деев.
Одамлар пандемия пайтида олган пулларини кўп сарфлади ва шу билан нархларни камайтирди. Баъзи товарларнинг етишмаслиги ҳам ўз ишини қилди. Биринчидан, микросхемалар етарли бўлмаганларда: гаджетлар, автомобиллар.
ФЗТ ўтган йил мобайнида инфляция қисқа муддатли эканлигини таъкидлаб келди. Аммо, аслида, ўсишни тўхтатиш керак бўлган пайтни у ўтказиб юборган эди. Март ойининг ўрталарида, сўнгги тўрт йил ичида биринчи марта регулятор ставкани йилига 0,25-0,5 фоизга оширди.
“Эҳтимол, июнь ойининг охирига келиб у бир ярим фоизни ташкил қилади. Инфляцияни жиловлаш учун агрессив ҳаракат қилишга тўғри келади. Лекин ёз ўрталарида бу мумкин бўлиши факт эмас”, - дея прогноз қилмоқда BitRiver ташқи ишлар директори Андрей Лобода.
ФЗТнинг сустлиги аллақачон америкаликлар чўнтагига қаттиқ зарба берган. Россияга қарши санкциялар туфайли бундан ҳам кўпроқ харажат қилишга мажбур бўлишди. 8 март куни Жо Байден Россиядан нефть ва бошқа энергия ресурсларини сотиб олишни тақиқлади.
Истеъмолчилар учун бу қарор таъсир қилмай қолиши мумкин эмас эди. Шундай бўлди ҳам. Нефть котировкалари бир баррель учун 130 долларга дарҳол кўтарилди.
“Сўровномаларга кўра, 6% фоиз аҳоли Путинни айблайди. Кўпчилиги эса- Америка Президентининг сиёсатини”,- дея таъкидлайди Американинг Fox News телеканали бошловчиси Шон Хэннети
Унинг сўзларига кўра, Байден бошқарувининг 15 ойидан буён “ҳеч нарса рисоладагидек кетмаяпти”. “Мен нимадир яхши амалга оширилган дея олмайман. Ҳа, ҳаммасида Путин айбдор. Бу ёлғон. Яхшиямки, Қўшма Штатлар аҳолиси буни тушунади”,- дейди журналист.
Бензиннинг нархи ошаётгани АҚШ учун оғриқли мавзу. Шон Хэннети бироқ мамлакат учун асосий даҳшат - Жо Байден томонидан илгари сурилган яшил энергия йўналиши эканига ишонади.
Нефт ва газдан фойдаланишнинг кескин камайиши ёқилғи нархининг ошишига ва инфляциянинг тезлашишига олиб келди. Бироқ, Америка президенти буни унутишни афзал кўрган кўринади.
Инфляция дунё бўйлаб кезиб юрибди
Вашингтон ЕИга Россия углеводородларидан воз кечиши учун босим ўтказяпти. Бироқ европаликлар шошаётгани йўқ. Баъзи мамлакатлар “Россиянинг нефть ва газига 100% қарам” дея таъкидламоқда Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
Айтганча, бир пайтлар америкаликлар Венесуэла ва Эрон қора олтинларини санкциялар ёрдамида бозордан олиб ташлаган.
Шу билан бирга, Эски Дунёдаги нархлар ҳам кўтарилиб бормоқда. Евростат ҳисоб-китобларига кўра, март ойида 19 мамлакатда инфляция 7,5 фоизга етган. Энг кўпи - Литвада. У ерда кўрсаткич 15,6 ни ташкил этди. Германияда - 7,3: бу сўнгги 40 йилдаги энг юқори кўрсаткич. Кейин Эрон-Ироқ уруши оқибатлари туфайли нефть нархи кўтарилган эди.
Ўтган ойда Европада энергия ташувчиларнинг нархи кўтарилди. Иккинчи ўринда озиқ-овқат, спиртли ичимликлар ва тамаки. Учинчиси – хизмат кўрсатиш бўлди.
“Нархларнинг кўтарилиши давом этади. Ишлаб чиқариш ва логистика занжирларидаги бўшлиқ, хомашё танқислиги ва юқори жаҳон нархлари бунга ҳисса қўшади”, - деб ҳисоблайди Артем Деев.
Германияда йил давомида инфляция етти-саккиз фоизни ташкил этади, дейди Deutsche Bank вице-президенти Карл фон Рор. Ва Россия энергия ташувчиларга эмбарго қўйилган тақдирда кўрсаткич ўндан ошади, деб прогноз қилмоқда банк.
“Стагфляция (юқори инфляция ва иқтисодий ўсишнинг секинлашиши) ҳалқаси- Европа Иттифоқи иқтисодиётини тобора қийинлаштирмоқда. Вазиятни ўзгартириш учун ҳеч қандай шарт-шароит йўқ. Германия ва Франциянинг ялпи ички маҳсулотининг паст ўсиши Ғарбий Европанинг барча мамлакатлари учун салбий тенденцияни белгилаб беради. Минтақа хавфли чизиқда. Қўшимча харажатлари юқори бўлган саноат ва тармоқлар босим остида. Бундан ташқари, Европа Марказий банкининг пул босиб чиқарадиган машинаси ўчмаяпти”, - дейди Андрей Лобода.
Инфляция Буюк Британияда ҳам рекорд даражага етмоқда. Март ойида йиллик ҳисобда у 7%ни ташкил этган - 1992 йилдан бери энг юқори кўрсаткич. Иқтисодиёт электр энергияси нархининг ошишидан катта зарар кўрмоқда. Британияликлар учун газ ва электр энергияси учун тўловлар 54%га – 1227 фунтдан 1971 фунтга (мос равишда 1660 ва 2570 доллар) ўсди. Кейинги ўсиш октябр ойида кутилмоқда.
Бир қатор муҳим маҳаллий саноат соҳалари импорт товарларга жуда боғлиқ. Хорижий қўшилган қиймат улуши 50 %дан ошади. Асосан, бу Россияга қарши санкцияларга қўшилган мамлакатлардан қилинган импорт. Муқобилини эса тезда топиш қийин. Ва очиқ қолаётган компонентларни мустақил алмаштириш учун йиллар керак бўлади.
Россия Марказий банки раҳбари Эльвира Набиуллина Давлат Думасида иккинчи ва учинчи чорак бошида “таркибий ўзгаришлар ва янги бизнес моделларини излаш даврига киради” дея таъкидлади.
Иқтисодиёт захираларда абадий яшай олмайди. Шу сабаб инфляция янада тезлашади. Май ойида нархлар 20 фоизга ошиши кутилмоқда.