Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) рўза тутувчи мусулмонлар учун Рамазон ойи давомида саҳарлик ва ифторлик учун тайёрланаётган таомлар бўйича ўз тавсияларини эълон қилди.
ЖССТ тавсиялари қуйидагилардан иборат:
Ёғли маҳсулотлар, айниқса, чарви ёки қуйруқли гўшт, қатламали, ёғ/маргарин ёки сарёғ қўшилган хамирдан тайёрланган таомлар истеъмолини камайтириш керак.
Масаллиқларни қовуриш ўрнига, овқат тайёрлашнинг бошқа, масалан, буғда, соусда пишириш, кам миқдордаги ёғда қовуриб, печда қизартириш каби усулларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Таркибига меъёрдан ортиқ туз қўшилган озиқ-овқатларни истеъмол қилманг! Сосиска, колбаса, дудланган, қайта ишланган ва тузланган гўшт ҳамда балиқ маҳсулотлари, шўр бодринг, зайтун меваси, тузли пишлоқлар, газаклар, майонез, кетчуп ва хантал қўшилган салатлар, соуслар шулар жумласидандир.
Овқат тайёрлашда туздан иложи борича камроқ фойдаланиш ва туздонни стол устидан панага олиб қўйиш тавсия этилади.
Пиширилаётган таомлар таъмини яхшилаш учун турли ўт ва зираворлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосан.