Шифокор-парҳезшунос Марина Макиша “Москва 24” телеканалига берган интервьюсида ошқозон-ичак трактини ҳимоя қилувчи маҳсулотларни тавсия қилди.
Мутахассис оч қоринга газли ичимликларни ичмасликни маслаҳат берди, чунки у ошқозонда туз кислоталарини ишлаб чиқаради. Бундан гастрит ва яллиғланишга оид бошқа касалликлар келиб чиқади.
Карам ошқозонга ижобий таъсир кўрсатади. Карам ва унинг шарбати яралар даволаниши ва шиллиқ пардалар тиклаш жараёнини тезлаштиради. Бу айниқса, гастрит ва ошқозон яраси учун фойдали.
Шифокор салатларга карам билан бир ёки икки қошиқ ўсимлик ёғини қўшишни ҳам тавсия қилди.
Ошқозон ости бези фаолиятини яхшилаш учун брокколи ва қовоқ истеъмол қилиш лозим. Бу сабзавотларда тана ҳужайраларини тиклашга ёрдам берувчи антиаксидантлар бор.
Фастфуд ва тез ҳазм бўлувчи углеводлар жигарга жиддий зарар етказади, ёғли гипотоз хавфини оширади. Томат пастаси ва кам ёғли творог жигар ҳужайраларининг янгиланишига ҳисса қўшиши мумкин.
Ичаклар тикланишини эса таркибида клетчатка кўплиги сабаб мева ва сабзавотлар яхшилаши мумкин.