Набиуллина Россияда дефолт бўлиш эҳтимолини рад этди

Россия ўзини дефолт деб эълон қилмайди, чунки ўз мажбуриятларини бажариш учун унинг ресурслар етарли.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр - Sputnik. Марказий банки раҳбари Элвира Набиуллина Россияда дефолт бўлиш хавфини истисно қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда барча зарур молиявий ресурслар мавжуд.
“Россияда барча зарур молиявий ресурслар мавжуд, ҳеч қандай дефолт бизга таҳдид солмайди”, — деди Набиуллина Давлат Думасидаги чиқишида.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляен Европа Иттифоқи санкциялари “Россиянинг миллий банкротлигига” олиб келиши керак, деган эди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев дер Ляен хонимга эътироз билдириб, ЕИ умид қилаётган “Россия дефолти” Европанинг дефолтига айланиши мумкинлигини таъкидлади.
Россия Халқлар Дўстлиги университети (РУДН) Стратегик тадқиқотлар ва прогнозлар институти директорининг ўринбосари, МГEР сиёсий кенгаши аъзоси Виктория Федосова РТ телеканалига берган интервьюсида "Россияни дефолт қилиш кампанияси"нинг мақсадлари Европа томонидан эмас, аслида Америка Қўшма Штатлар томонидан қўйилаётганини айтиб ўтган эди. Федосова айтишга кўра, "Россия банкрот бўлган тақдирда, бу ундан олдинроқ Европанинг банкротлигига олиб келади". Оқ уйнинг режаси - Россия "қора кунга" сақлаб қўйган заҳираларидан фойдаланишни бошлаши ва охир оқибат ўзини дефолт деб эълон қилиши, - деди мутахассис.