Москвада биринчи ўзбек тили маркази очилди - видео

Энг муҳими, ўзбек тилини ўрганишга сиёсатшунослар, минтақашунослар қизиқиш билдирмоқда.
Sputnik
ТОШКEНТ, 21 апр – Sputnik. Москва давлат лингвистика университети (МГЛУ) қошидаги Ўзбек тили марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Айни пайтда ўзбек тилини ўрганишга сиёсатшунослар ва минтақашунослар кўпроқ қизиқиш билдирмоқда. Янги маданият маркази МДҲ мамлакатларидаги саккизинчи ана шундай муассаса бўлади.
МГЛУ Ўзбекистон университетлари билан фаол ҳамкорлик қилади. Бундан ташқари, университет томонидан “МДҲ давлатлари учун ўзбек тили” ўқув қўлланмаси чоп этилди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Илҳом Неъматовлар иштирок этди.