ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Марказий банк бошқаруви йиғилишда асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур қарор девалвация ва инфляция кутилмалари ўсишига йўл қўймаслик, миллий валютада жамғарма фаоллигини таъминлаш ва ташқи хатарларнинг иқтисодиётга таъсирини юмшатиш орқали мамлакатда макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Маълумот учун, регулятор асосий ставкани охирги марта жорий йилнинг 17 мартида ўзгартирган. Ўшанда ставка 3 фоиз бандга оширилиб, 17 фоиз этиб белгиланганди.