АҚШнинг ҳарбий-саноат комплекси янги буюртмалардан катта даромад топади. Украина коллектив Ғарбнинг “шукуҳли лаҳзалари” учун ўн йиллаб товон тўлашига тўғри келади. Ахир ленд-лиз совға эмас, у – кредит дегани. Жуда хатарли бизнес.
АҚШ ва НАТО Украинадаги тўқнашувларнинг кучайиши ва узоқ давом этиши учун пул тикмоқда. Вашингтоннинг Киев режимига янги 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети билан таъминлаш режалари (бир ҳафта аввал бўлгани каби), Пентагоннинг иттифоқчилар қуролли кучларига қирувчи самолётлар ўтказилиши ҳақидаги баёноти ва Германия канцлерининг Россияни Украинада ғалаба қозонишини олдини олишга чақириғи буни тасдиқлайди...
Украина қўмондонлиги буни гўёки эҳтиёт қисмлари ёки “конструкторлар” дея жанговар тайёр қирувчиларнинг етказиб берилгани ҳақидаги маълумотни шошилинч равишда рад этди. Бироқ, Пентагон матбуот котиби Жон Кирбининг баёноти- бу ерда ортиқча бўлди. Ғарбнинг Global Firepower ҳарбий куч рейтингига кўра, Россия махсус операцияси бошланишидан олдин Украина ҳарбий-ҳаво кучларида 98 та зарба берувчи самолёт ва 32 та ҳарбий транспорт самолёти бўлган.
20 апрель ҳолатига кўра, Россия Ҳаво ҳужуми мудофаа тизимлари Киев режимининг 140 та самолётини йўқ қилди. Украина осмонида Украина Қуролли Кучларининг 10 та меъёрдан юқори қирувчи ва ҳужумчи самолётларининг пайдо бўлишини фақат Шарқий Европа мамлакатларининг етказиб бериши билан изоҳлаш мумкин. Эҳтимол, аэродромлар ва учувчилар ҳам украиналик эмас.
Шу билан бирга Румыния Украинага 30 йилдан ортиқ ишлатиб келинган 10-12 та МиГ-21 Lancer эски қирувчиларни сотадиган бўлди. Аввалроқ Болгария, Польша ва Словакия Украина Қуролли Кучларига 70 та Миг-29 қирувчилари ва совет даврида ишлаб чиқарилган Су-25 штурмовикларини ўзига фойдали нархда сотмоқчи бўлди. Бу учун АҚШ иттифоқчиларига ўз Ҳарбий-ҳаво кучларидан фойдаланишдан чиқарилган анчайин замонавий F-16 самолетларини етказишни ваъда қилди.
Киев режимини қурол-яроғ билан таъминлаш орқали НАТОнинг алоҳида давлатлари ҳақиқатда Россия билан қуролли можаро иштирокчисига айланмоқда ва таваккал қилмоқда.
"Алвидо, қурол"
Украинага қурол-яроғ етказилишининг оқими сифат ва қувватдан сон устун бўлаётганини аниқ кўрсатяпти. “Ҳамкорлар” сақлаш ва ишлатиш муддати ўтиб бўлган қурол ва ўқ-дориларни етказиб беряпти. Технологик даража ҳам бир нави.
Bloomberg агентлиги етказиб бериш тамойилларини Германия мисолида тушунтирди. Германия нисбатан замонавий танкларни Шарқий Европа мамлакатларига ўтказаётган бўлса, Киев режимига Совет давридаги зирҳли транспорт воситаларини юбормоқда. Бундан ташқари, Чехия Украина Қуролли Кучларининг шикастланган зирҳли транспорт воситаларини Czechoslovak Group корхонасида таъмирлаб беришга рози бўлди. Албатта, схема бўйича: товар - пул.
Киев режимининг узоқ жўзилган жон талвасаси НАТОнинг Европа мамлакатларига эски қуроллардан тезроқ халос бўлишга имкон берса, Пентагон эскирган ҳарбий техникаларнинг утилизициясидан тежаб қолади, АҚШнинг ҳарбий-саноат комплекси янги буюртмалардан анча катта даромат топади. Киев НАТОнинг берган “ёрдами” ва АҚШ ленд-лизи ҳақини ўн йиллаб тўлайди (агар Украина давлатчилигини сақлаб қолса)
Пентагон 19 апрель куни Украинага зарба берувчи самолетлар ва эҳтиёт қисмлари жўнатилганини маълум қилди. Словакия ҳукумати техник ҳолатининг қониқарсиз эканига қарамай, Украинага 11 та МиГ-29АС қирувчиларини етказиб беришни муҳокама қилди. Румыния Украинага “абадий” МиГ-21 Lancer қирувчиларини сотмоқчи. Украина Ҳаво мудофааси хато қилиб мана шундай самолетнинг биттасини уриб туширган ва Sputnik бу можароларнинг тафсилотларини таҳлил қилган эди.
Украина Қуролли Кучлари румин МиГ-21ларнинг жанговар салоҳиятини нольга баҳолаган, бироқ пул ва қуроллар оқимини бошқа одамлар бошқаради. Варшава келишуви замонасининг зирҳли транспортларининг технологик даражасини аввалроқ муҳокама қилган эдик.
Киев режими қуролларнинг ғарбча намуналаридан ҳам олмоқда ва уларни яқиндан кўриб чиқиш керак. Масалан, британияликлар Украина Қуролли Кучларини 1980- йилларнинг охирида FV4333 Stormer изли зирҳли транспорт воситаси асосида яратилган Starstreak (Stormer Air Defence) зенит-ракета комплекслари билан кучайтирмоқчи.
Ҳаво нишонларини йўқ қилишнинг узоқлиги (учта вольфрам таёқчаси кўринишидаги жанговар каллак) - 300 дан 6000 м гача, 5000 м гача баландликда - жанговар шароитларда синовдан ўтказилмаган. Тахминларга кўра, РЛС ESD RA-20S радарлари Stormerга душман қирувчисини 7000 м масофада кузатиб боришга имкон беради (электр-оптик тизим ёрдамида йўл-йўриқ кўрсатиш).
Ракеталар старти нишондан 6000м гача, учрашув нуқтаси - 4000 м масофада (қирувчи-бомбардимончилар бу қадар паст учмайди) мумкин. Аслида, Stormer Air Defence - бу ПЗРК Stingerнинг зирҳли муқобилидир. Экипаж рус зирҳли транспорт воситаларининг 30 мм автоматик зарбасидан ҳимояланмаган, артиллерия снарядлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Норвегия Мудофаа вазирлиги “Украина суверенитетини ҳимоя қилиш учун” Украина Қуролли Кучларига Францияда ишлаб чиқарилган юзга яқин “Mistral” зенит ракета комплексини топширди. Комплекс пастдан учувчи самолётлар ва вертолётларни йўқ қилишга мўлжалланган. Норвегия армиясида “Мистраллар” аллақачон фойдаланишдан чиқарилган.
Норвегия ҳукумати Украинага 4000 та танкга қарши ракета ва бир неча турдаги ҳимоя воситаларини берди. Швеция, Дания, Финляндия, Нидерландия, Германия ва Болтиқбўйи мамлакатлари ҳам Киев режимига эскирган қурол ва жиҳозларни етказиб бермоқда.
Бу фонда устуворликка эга техника -“Точка-У” Совет ОТРКнинг муқобили, Америка M142 HIMARS (High Mobility Artillery Rocket System) мобиль комплекснинг узоқлиги 300 кмгача. Бироқ, ракеталарни етказиб бериш ҳамон савол остида. Ушбу техникани ўзлаштириш қийин. У рус қўшинларининг Украинадаги асосий нишони. Россия инфратузилмасига Америка ракеталарининг гипотетик зарбаси эса Учинчи Жаҳон уруши учун баҳона.
Вайрон қилувчи динамика
“Ҳамкорлар” Украина ҳудудидаги арсеналларни услубий (ҳар куни) йўқ қилинаётганидан умидсизликка тушишган. Пентагон маълумотларига кўра, махсус операция бошлангандан бери Россия Қуролли кучлари Украина Қуролли кучлари объектларида 1700 га яқин ракетадан фойдаланган (кунига 30 дан ортиқ пуск). Баллистик ва қанотли ракеталар заҳираларининг камайиши ҳақида айтилмаган.
18 апрел куни тонгда Россиянинг Львовдаги ҳарбий базаларга ракета ҳужуми сабаб Украина Қуролли Кучлари Америка, Германия ва Британиянинг Javelin, PanzerFaust ва NLAW танкга қарши ракеталарининг улкан заҳирасидан (ўнлаб тонна) маҳрум бўлди. Бу арсенал Украина қўшинларининг бир ойлик фаол ҳарбий ҳаракатлари учун етарли бўлар эди.
20 апрелга ўтар кечаси Россиянинг тезкор-тактик ва армия авиацияси Украинанинг 73 та ҳарбий объектини, шу жумладан, тўртта қўмондонлик пункти, 57 та ишчи кучи ва техника тўпланган ҳудуд, еттита таянч пункти ва тўртта ўқ-дори омборини йўқ қилди. Ракета қўшинлари ва артиллерия Украина Қуролли кучларининг 1053 та объектига ҳужум қилди.
55 кунлик махсус операция давомида Россия қўшинлари 140 та самолёт, 496 та учувчисиз учиш аппарати, 253 та зенит-ракета тизимлари, 2388 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 256 та кўплаб реактив запл ўт отиш мосламалари, 1029 та майдон артиллерия қуроллари, шунингдек, 2232 дона махсус ҳарбий техникани “демилитаризация қилди”.
Нацист Киев режимининг утилизацияси давом этмоқда. Россия Қуролли Кучларининг Донбассга юриши муваффақиятли давом этмоқда.
Бошқа томондан, АҚШ ва НАТО Украинага етказилаётган қуролларнинг қаерга кетаётганини билмайди. Украина Қуролли Кучларининг катта йўқотишлари фонида, негадир, Африка мамлакатларига “ортиқча” қурол экспорти ўсиб бормоқда. Украина қонунчилигида уруш пайтида ҳам ортиқча қуролларни сотиш учун асослар бор ва Мудофаа вазирлиги сотиш учун 970 саҳифали “ассортимент” тайёрлаган –танклар, зирҳли машиналар, автоматлар, милтиқлар, гранаталар ва бронжилетлар (яъни олдинги қаторга етмаётган).
Оптималлаштириш учун Украина Бош штаби Ғарбий Украина ҳудудий мудофааси бўлинмаларини қуролсизлантиришни - назорат пунктларида чўкиб қолган Javelin, NLAW, Stinger ракета тизимларини олиб чиқишни талаб қилди. Бош штаб маълумотларига кўра, мудофаа тизими етказиб берилган Jаvelin ПТРКларининг 15%, NLAWтизимларининг камида 25%и ва Stinger ПЗРКнинг тахминан 10% ига эга.
Бироқ, Галициянинг қуролсизланиши натижа бермади, Ғарбий Украина “партизанлари” раҳбарлари бундай мулк мавжуд эмаслигини ҳақида расман жавоб беришди. Ўғирлик ва қайта сотиш - Украинанинг кўплаб вилоятлари учун одатий бўлган кундалик юмуш. Шундай қилиб, Ивано-Франковск вилоятида “тадбиркорлар” бронжилетлар, каска ва бошқа ҳарбий техникаларни сотиш схемасини ўрнатган.
Муваффақиятсиз “Украина лойиҳаси” фонида Германия канцлери Олаф Шольцнинг Россия армияси ғалабасига йўл қўймаслик ҳақидаги кечаги чақириғи ҳавони ларзага солган. АҚШ ва НАТОнинг тажовузкор геосиёсий истаклари ўз имкониятларига тўғри келмаяпти
“Ҳамкорлар” Россия ва кўп қутбли дунёни ўз манфаатларига мослаштира олмайди. Ва бугунги кунда Плесетцк космодромидан энг сўнгги “Сармат” МБРнинг учирилиши Ғарбга яна бир бор Россиянинг технологик ва мудофаа устунлигини эслатди.
“Сармат” ракетаси - дунёдаги энг кучли ракета бўлиб, 18 минг кмгача масофага уча олади, тахминан 10 тонна фойдали юк кўтаришга қодир - бу ҳар бири 800 килотонналик 10 та жанговар каллак дегани. Россия тарихи шуни ўргатадики, тажовузкор қўшниларининг жавоб бериши ва музокаралари уларнинг жазосизлиги тугаган жойда бошланади.