ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Афғонистоннинг Мазори Шариф шаҳридаги масжидда портлаш содир бўлди, деб хабар қилмоқда маҳаллий 1TV News телеканали.
Хабарларга кўра, портлаш шиалар масжидида намоз адо этилаётган пайтда рўй берган.
TOLOnews портлаш оқибатида камида 70 киши жароҳат олгани ҳақида ёзмоқда. Беш киши қурбон бўлган.