Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Песков: Украинага Россия ҳужжати лойиҳаси топширилди

Кремль вакили: ҳозир Украина томонига аниқ ишлаб чиқилган ифодаларни ўз ичига олган бизнинг лойиҳамиз топширилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Россия Украинага аниқ ифодалар ёзилган ҳужжат лойиҳасини тақдим этди ва жавобини кутяпти. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Кремль вакили Украина томони илгари келишилган позициялардан доим четга чиқаётгани, уларни ҳамиша ўзгартираётганини таъкидлади. Бу ўз навбатида музокараларнинг самаралигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

“Ҳозир Украина томонига аниқ ишлаб чиқилган ифодаларни ўз ичига олган бизнинг лойиҳамиз топширилган. Тўп улар томонда, жавоб кутяпмиз”, - деди Песков.

Шунингдек, у жавоб муддати Киевга боғлиқлигини қайд этди, чунки улар музокаралар жадал олиб борилишига бефарқлик билан қарашмоқда.
Украина Россия билан музокараларни чўзиш ва ҳатто барбод қилишга уринмоқда – Лавров