Боксчи қизларга руҳшунос мутахассис қандай ёрдам бериши мумкин?

Жаҳон чемпионати олдидан бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси учун руҳшунос мутахассис жалб этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Бокс федерацияси жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси учун психолог жалб этди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Перед чемпионатом мира с нашими девушками-боксерами работает психолог
Машғулотлар "Адаптация жараёни", "Ментал арифметика", "Муаммоларни биргаликда ечиш ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш", "Фикр билдириш методикаси", "Мантиқни ривожлантириш" каби мавзуларда олиб борилмоқда.
Психолог Умида Атабаева Sputnik мухбирига маълум қилишига кўра, дарслардан кейин терма жамоа қизларида сезиларли ўзгаришлар кузатилган.
“Инсон қанча жисмонан кучли бўлмасин, руҳан тетик ва ўзига бўлган ишончи бўлмаса у албатта мағлуб бўлиши мумкин. Спортчи рингга чиққанда унинг эшитиш қобилияти йўқолиб қолади. Бу ҳолатга уни ҳаяжон ва ўзини йўқотиб қўйиш (мондраж) олиб келади. Шунинг учун рингдан олдинги ҳолатга тайёргарлик қилиб бормоқдамиз”, дейди Умида Атабаева.
Психологнинг сўзларига кўра, спортчида рингда “тўхтаб қолиш” жараёни кузатилиши мумкин. Бу дарслар биринчи навбатда уларга руҳан тайёргарлик кўриш учун керак бўлади.
Перед чемпионатом мира с нашими девушками-боксерами работает психолог
“Дарсларда иложи борича қўрқувни енгиш, моцивация бериш, муносабат билдириш ва диққатни жамлаш устида иш олиб борилмоқда. Улар қанча кўп ўзининг имкониятлари ва ақлан ҳеч кимдан кам эмаслигини билиб олса, ўзига нисбатан ишончи янада ошади”, дейди психолог.
“Ўз навбатида бундай янги услуб терма жамоамиз аъзоларига манзур келмоқда ва улар психологик машғулотларни катта қизиқиш билан ва фаол тарзда олиб боришмоқда”, дейилади хабарда.
Перед чемпионатом мира с нашими девушками-боксерами работает психолог