ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. “Uzbekistan Airways” Тошкент-Сеул йўналиши бўйича авиақатновлар сонини оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айни пайтда мазкур йўналишда авиақатновлар ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилмоқда.
3 майдан бу йўналишда ҳафтанинг сешанба кунлари ҳам парвозлар бажарилади.
Жанубий Кореяга кириш учун йўловчилар коронавирусга топширилган ПЗР-тестнинг манфий натижасига эга бўлишлари керак.