Бу қизиқ

Ушбу бешта маҳсулот ичак ёрилишига олиб келади

Парҳезшуос: ёнғоқ, писта, нон, карам ва киви ичак ёрилишига олиб келиши мумкин
Sputnik
Гастроэнтеролог ва парҳезшунос Нурия Дианова “Москва 24” телеканалига берган интервьюсида ичак ёрилишига олиб келувчи озиқ-овқат маҳсулотларни санаб ўтди.
Шифокорнинг маълум қилишича, дивертикуляр касалликлардан азият чекаётганлар ҳар бир маҳсулотларга эътиборли бўлиши керак.
“Писта, ёнғоқ, нон, карам истеъмол қилганда қаттиқ тўқималар дивертикулларга (йўғон ичакда тузилма) вужудга келиши мумкин). Уларни яхшилаб чайнаш керак, чунки улар қаттиқ. Яллиғланиш келиб чиқади, оғриқ пайдо бўлади ва ҳатто перфорацияга (ичак деворида тешик) олиб келиши мумкин”, - дейди гастроэнтеролог.
Парҳезшуноснинг қўшимча қилишича, киви уруғлари сабаб зарарли. Чунки киви уруғи ҳазм бўлмайди. Ичакдаги тешикларни катталаштириши мумкин.