Тасвирий санъат фестивали қандай ўтмоқда - фото, видео

Тасвирий ва амалий санъат фестивали 22 апрелга қадар давом этади ва унда Тожикистон, Польша, Жанубий Корея ва Россиядан ташриф буюрган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 апр - Sputnik. Бугун Тошкентдаги "Мовий гумбазлар" боғида ҳамда Бадиий академия ҳудудида очиқ осмон остидаги устахона ишга тушган, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Фестиваль изобразительных искусств в Ташкенте
Ушбу тадбир Тасвирий ва амалий кўргазмаси доирасида ташкил қилинган бўлиб, унда республиканинг барча ҳудуддларидаги тасвирий санъат ўқув юртлари талабалари иштирок этмоқда. Энг яхши ишлар Академия кўргазмалар залида намойиш этилади.
Фестиваль изобразительных искусств в Ташкенте
Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали 22 апрелга қадар давом этади ва унда Тожикистон, Польша, Жанубий Корея ва Россиядан ташриф буюрган санъат усталари асарлари билан танишишлари мумкин бўлади.