Пентагон бўлинмалари, Польша қўшинлари ва АҚШ сателлитларининг Болтиқбўйи минтақасидаги сичқонча ўйинлари Россия Қуролли Кучларини Украина ҳарбий операциялари театридан чалғитишга қаратилган.
Бироқ Москва Киев режимини демилитаризациялаш (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификациялаш (миллатчилик ғояларидан тозалаш) бўйича махсус операцияни чекланган ҳарбий контингент билан ўтказмоқда. Россиянинг Болтиқбўйи ва бошқа ҳудудлардаги чегаралари мустаҳкам ҳимояланган ва ғарблик “шериклар”нинг унга рахна солишга тиши ўтмайди. Москвадаги Ғалаба парадини тайёрлашда анъанавий тарзда 11 минг ҳарбий хизматчи ва 200 дан ортиқ ҳарбий техника қатнашмоқда. Ва бу факт кўп нарсани англатади.
17 апрел куни Польша ва Пентагон қўшинлари бўлинмалари Калининград вилоятидан 70 км узоқликда ҳарбий машғулотларни бошлади ва губернатор Антон Алихонов Россия НАТО қўшинларининг эксклавга бостириб киришга уринса ассиметрик жавоб берилишини маълум қилди. Калининградга ҳеч қандай ҳолатда қуруқлик ёки денгиз қамали таҳдид солмайди.
Пентагон Польшага жойлаштирилган беш минг америкалик аскар ҳамда ўнлаб F-15 ва F-16 қирувчиларининг ҳақиқий мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот бермаяпти. Оқ уй АҚШ қўшинлари Россияга таҳдид қилмаслиги ва Украина можаросига аралашмаслиги ҳақида баёнот билан чиққан.
Хавфсизлик муаммоларини тушуниш учун экспертлар Канаданинг Ванкувер ва Монреал шаҳарларида Россиянинг иккита ҳаво-десант бўлинмасини, шунингдек, Мексиканинг Монтеррей шаҳридаги Россия Федерациясининг 1-танк армиясини худди шундай (гипотетик) жойлаштиришни кўриб чиқишни таклиф қилишмоқда. Албатта, АҚШга қарши эмас, балки минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш учун.
15-апрель куни НАТОнинг 1-доимий денгиз тезкор жавоб гуруҳи (SNMG1) кемалари Болтиқ денгизининг шарқий қисмига Эстония ва Россия қирғоқлари яқинидаги маневрларда қатнашиш учун етиб келди. Алянс яқин кунларда “Болтиқ денгизи минтақасида иттифоқчилар борлигини намойиш этиш”ни ният қилган
Олтита кемадан иборат SNMG1 гуруҳига Нидерландия Қироллик денгиз флотидан коммодор Ад ван де Санде бошчилик қилади. Дания, Голландия, Буюк Британия, Канада фрегатлари (мос равишда Peter Willemoes, De Zeven Provinciën (флагман), Northumberland, Halifax) 150 км гача масофани босиб ўтувчи эскирган “Гарпун” кемага қарши ракеталари билан жиҳозланган. Немис корвети ErfurtSNMG1 таркибига кирувчи, денгиз ва қуруқликдаги нишонларни йўқ қилиш учун мўлжалланган RBS15 Мk3 ракеталарини бортида олиб юради.
НАТОнинг Болтиқ денгизидаги кемалари разведка ва алоқа бўйича яхши техник имкониятларга эга. Эстония денгиз кучлари, шунингдек, асосий вазифаси душман қирғоқларини эгаллаб олиш бўлган денгиз пиёдаларининг қўшма машғулотлари бўлиб ўтишини маълум қилди.
Россия ҳарбий-денгиз флотининг Болтиқбўйи флоти “пинжга кирмоқда” - армия корпусининг разведкачилари қўмондонлик пунктлари дислокациясини ўрнатишди ва “душман” орқасида махфий ҳужжатларни қўлга киритишди.
Россияга қарши марафон
Аввалроқ, Эстония осмонида Белгия, Чехия, Франция, Германия, Испания, Туркия, Буюк Британия, Финляндия ва Швециядаги НАТО иттифоқчилари ва ҳамкорлари Ramstein Alloy форматида бир ҳафталик қизғин жанговар ҳамкорликни ўтказган эди. “Ҳақиқий сценарийлар” ишлаб чиқилди.
18-апрелдан 27-майгача Латвияда НАТО бўлинмалари иштирокида Namejs 2022 кенг кўламли ҳарбий маневрларининг баҳорги босқичи бўлиб ўтади. Умумий мақсад – интеграция, мудофаа муаммоларини ҳал қилиш учун миллий ва иттифоқчи кучларнинг ўзаро ҳамкорлигини ишлаб чиқиш. Унда АҚШ, Чехия, Польша, Буюк Британия, Литва ва Эстония қуролли кучлари бўлинмалари иштирок этмоқда.
Рига Россияни Болтиқбўйи минтақасида “ушлаб туриш” билан чекланиб қолмайди. Латвия Мудофаа вазирлиги бевосита “Украина ғалабасига ҳисса қўшмоқчи” - у Украина Қуролли Кучларини 200 миллион евродан ортиқ разведкачи учувчисиз самолётлар ва “Стингер” ҳаво мудофаа тизими билан таъминламоқда, украиналик мутахассисларни техникаларни бошқариш учун ўқитмоқда. Россия фашист Киев режимига барча қурол билан таъминлашларни ҳисобга олади ва Латвиянинг Европа хавфсизлигига қўшган ҳиссасига муносиб жавоб берилишини кафолатлайди.
Литва барча ҳарбий лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштирмоқда. Хусусан, 14 апрелда республика Сейми Руднинкай полигони тўғрисидаги қонунни зудлик билан тасдиқлади. Ва янги инфратузилмани лойиҳалаш ва қуриш аллақачон бошланди - май ойида у ерда машғулотлар бошланади.
48 та шахсий ер участкаларини давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича оғриқли тартиб йўлга қўйилди. Илгари Беларусь чегараси яқинидаги собиқ Совет полигонини 2024 йилдан бошлаб хорижий НАТО қўшинлари эҳтиёжларига мослаштириш режалаштирилган эди.
Болтиқбўйида Британия ҳарбий иштирокининг ўсиши иттифоқ тузишга - Украинада Россия билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришга чақирувлар билан боғлиқ. Украина осмонида уриб туширилган МиГ-29 қирувчи самолётлари ва Су-25 ҳужумчи самолётларининг сони билвосита Польшанинг аллақачон катта ҳарбий йўқотишларга учраганидан далолат беради. 18 апрел куни Москва Украинадаги махсус операция режа бўйича кетаётганини тасдиқлади.
Ўтган йили АҚШ ҳарбий-денгиз таҳлилий маркази (Center for Naval Analyses) Калининград вилоятига “олдиндан зарба бериш” сценарийсини ишлаб чиқди, бу мудофаанинг тўртта асосий таркибини – “Искандер” ОТРКни, Болтиқ флоти ракета кемаларини, С-400 зенит-ракета тизимлари ва армия корпуси ликвидациясини назарда тутади. Албатта, Россия “шериклар”нинг бу ва бошқа агрессив режаларини ҳисобга олади.
Технологик даража, зарба бериш салоҳияти ва география АҚШ ва НАТОга Россия Федерациясига нисбатан ниятларини амалга оширишга имкон бермайди. Болтиқбўйи минтақасида алянснинг ҳарбий кучини намойиш қилиши, яъни Ҳарбий-ҳаво кучлари ва денгиз флотининг кетма-кет маневрлари - ҳарбий-сиёсий босим элементидир. Аслида булар ҳайратлантирмайди ва Россияга жиддий таҳдид солмайди. Акс ҳолда, иттифоқнинг маневрлари (провокациялари) макон ва замон жиҳатидан кескин чекланиб қолар эди.
Шу сабабли, нейтрал Финляндиянинг НАТОга қўшилиш истаги ушбу мамлакат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши кафолатланади.
Пентагон ва Болтиқбўйи минтақасидаги алянснинг Россияга қарши бемаъни марафони “шериклар”га муваффақиятни ҳам, ғалабани ҳам ваъда қилмайди – фақат янги йўқотишлар ва мағлубиятларга олиб келади.