Туркия Ироқ шимолида янги ҳарбий амалиёт бошлади

Туркия Ироқ шимолида террорчи ташкилот деб тан олинган Қурдистон ишчи партиясига қарши ҳарбий амалиёт бошлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Туркия Мудофаа вазирлиги Қурдистон ишчилар партияси (ҚИП) жангариларига қарши янги ҳарбий операцияни бошлади, бу Ироқ шимолида ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости Туркиянинг Анадолу агентлигига асосан.
Хабарда айтилишига кўра, ҳарбий амалиётда махсус кучлар ва ҳаво кучлари иштирок этмоқда. Туркия мудофаа вазири Хулуси Акарнинг маълум қилишича, Associated Press агентлиги самолётлар ҚИПнинг бошпаналари, бункерлари, туннеллари, ғорлари ва омборларига муваффақиятли ҳужум қилган.
"Операция режалаштирилганидек, муваффақиятли давом этмоқда. Биринчи босқичда белгиланган мақсадларга эришилди. <...> Биз эзгу халқимизни 40 йилдан бери қийнаб келаётган террор балосидан қутқаришга аҳд қилдик. Бизнинг курашимиз охирги террорчи зарарсизлантирилгунга қадар давом этади”, — деди вазир.
Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси (ҚИП) билан қуролли можаро 1984 йилда бошланган ва 2015 йилда яна давом этган. Ироқ шимолида ҚИП базалари мавжуд бўлиб, Турк Қуролли кучлари уларга қарши ҳаво ва қуруқликда амалиётлар ўтказмоқда.
Туркия президенти Тойиб Эрдўғон аввалроқ 2015 йил июлидан буён мамлакат ичида ҚИПнинг 6000, унинг ташқарисида эса 6900 аъзоси йўқ қилингани ҳақида маълум қилган эди. Туркия хавфсизлик кучларининг йўқотишлари 1200 дан ортиқ кишини ташкил этган.