Ўзбекистон ва Афғонистон темирйўл алоқаларини ривожлантиришга келишиб олишди

Афғонистон делегацияси “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар" темир йўли қурилишидан манфаатдор ва эканини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Термиз шаҳрида 12-14 апрель кунлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда Афғонистон темир йўллари бошқармаси раиси Бахтурраҳмон Шарафат бошчилигидаги афғон делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашувда Афғонистон томони "Сўғдиёна-Транс" ДК (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли) томонидан жорий йилнинг ўтган давридан бери фаолият юритиб келаётган “Хайратон – Мозори Шариф” темир йўл линиясининг эксплуатацияси бўйича олиб борилаётган ишлардан тўлиқ мамнунлигини билдирди.
Узбекистан и Афганистан обсудили железнодорожные проекты в Термезе
2021 йилнинг иккинчи ярмидаги Афғонистондаги вазият ўзгариши туфайли (АҚШ қўшинлари тарк этиши), темир йўл юк айланмасида сезиларли пасайиш кузатилган эди, лекин 2022 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ҳамкорликдаги ишлар туфайли юк айланмаси ҳажми ўтган йилги кўрсаткичга етди (1,1 млн. тонна).
Музокаралар чоғида Афғонистон томони “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти билан биргаликда вагонларни туширишни тезлаштириш, бу орқали Ҳайратон станциясига кирувчи юклар ҳажмини ошириш, шунингдек, имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш ва "Найбобот" ва “Мозори Шариф” станцияларини қайта тиклашни жадаллаштиришга тайёрлигини таъкидлади.
“Мозори Шариф-Кобул-Пешовар" темирйўл лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш масалалари - ўзбек-афғон музокараларнинг алоҳида муҳим нуқтаси бўлди. Хусусан, белгиланган йўналиш бўйлаб дала экспедициясини ташкил этиш ва ўтказиш тафсилотлари ва шу орқали янги темир йўл линиясини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлашни тезлаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Афғонистон делегацияси ушбу темирйўл инфратузилмасини ривожлантириш, улар учун муҳимлигини алоҳида таъкидлади, чунки бугунги кунда Афғонистон ривожланиш векторларидан бири бу - Марказий Осиёнинг ва Жанубий Осиё билан интеграцион лойиҳаларида иштирок этишдан манфаатдорлик ҳисобланади.
Узбекистан и Афганистан обсудили железнодорожные проекты в Термезе
Делегация аъзолари шунингдек, Термиз шаҳрида Афғонистон фуқароларини учун ташкил этилган таълим марказига ташриф уюштиришди. У ерда меҳмонлар Термиз локомотив депосидаги афғонистонлик темирйўлчиларнинг амалий машғулотлар ва ўқув маркази, ҳамда афғон талабалари учун яратилган таълим, турмуш шароити билан яқиндан танишди.
Келажакда Афғонистон билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, Афғонистонда темирйўл мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун ўзбекистонлик темирйўлчилар билан биргаликда Ҳайратон станцияси негизида дала ўқув маркази ташкил этиш режалаштирилган.
Афғонистон томони Ўзбекистонга икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, Афғонистонга кўрсатилаётган салмоқли ёрдам учун миннатдорлик билдирди ҳамда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни янада кенгайтириш режасини алоҳида таъкидлади.
Узбекистан и Афганистан обсудили железнодорожные проекты в Термезе