ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йилнинг март ойида ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари февраль ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 13,3 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари йил бошидан буён эса ўртача 13,9 фоизга қимматлашган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, яъни бир йилда ўртача 15,2 фоизга қимматлашгани кузатилган.
Аввалроқ ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент шаҳридаги ягона марказ 1 апрелдан назарий ва амалий тест синовларидан ўтиш нархини 50 фоизга ошириши хабар қилинган эди.